– Ҳа, келин излаяпман. Балки телефон рақамларимиз билан бўлишармиз?
– Нега? – дея табассум қилди Наталья.
– Чиройли экансан, дарров ёқиб қолдинг – деди совчи.
– Корейс эканлигим ҳеч нарса қилмайдими?
– «Казашка» эмасмисан? – дея довдираб қолди аёл.
– Йўқ, корейсман.
– Ҳа майли, ҳеч нарса қилмайди. Мен миллатга қарамайман – дея қўл силтади совчи.
«Бу ахир «Кел турмуш қурамиз» эмас. Бу ерга талабалар ўқиш учун келишади, совчи аёллар эса университет дарвозаси олдига туриб олиб, йўлни ёпиб қўйишади. Русча гуруҳда ўқийдиган талабаларга бу ёқмайди, миллий гуруҳда ўқийдиган талабалар эса – сукут сақлашади. Улар уларни кўришга келишларидан хурсанд», – дея айтиб берди Наталья.
«Йигит қиз чекадими, йигитлар билан гаплашадими ва у қандай ўқиши ҳақида сўраган. Унинг кўриниши анчагина катта эди, куёв болага ҳам ўхшамасди, шу сабабли мен қизни кузатишаётганидан хавотир олганман», – дейди Дарья.
«ОТМда доимо қўриқчилар бор, улар университетга ким киргани ва ким чиққанини ёзиб олишади. Ишончим комил, ушбу куёвлар ва аёллар қўриқчилар рўйхатида йўқ. Ҳамма жойда камералар бор, ва агар хоҳлашса ОТМга бундай ташрифларни тўхтатиш осон», – дейди ўқитувчи.
«ОТМ маъмуриятининг талаба-қизларнинг шахсий маълумотларини бошқаларга беришга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Бу амалдаги қонунда мавжуд», – дейди Дилфуза.
«Менга аълочилар учун 75 000 сўм, яхши ўқийдиганлар учун 50 000 сўм, уч баҳога ўқийдиганлар учун эса ҳеч нарса бермасликлари ҳақида айтиб беришган», – деб кулди Лазиза.
«Нега бундай деяпсизлар? Сизлар уни бахтга эришиш имкониятидан маҳрум қиляпсизлар!», – деган декан ўринбосари.