Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 100 км велосипед йўлаги, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади

Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда “яшиллаштиришга” оид режалар ҳақида таклифлар берди.

276views0replies
0

t.me/uzlidep

Пойтахтда 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкентлик сайловчилар билан учрашувида маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда пойтахтни “яшиллаштиришга” оид режалар ҳақида тўхталди.
Унинг айтишича, бугунги кунда пойтахтда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудуд 5 баробар кўпайтирилиб, 5 минг гектарга етказилади.
Бунинг учун:
— шаҳар бўйлаб ҳар йили камида 1 миллион дона манзарали, мевали кўчатлар ва қаламчалар экилади;
— ҳар бир маҳаллада 1 мингтадан дарахт кўчатлари экиш ишлари давом эттирилади;
— Яшнобод, Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида 4 минг гектар майдонда яшил ва “тематик” боғлар барпо қилинади.
Шунингдек, шаҳар бўйлаб 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади.
276views0replies
0

Комментарии