«Уятмен»лар берадиган асосий савол: «Одамлар нима деб ўйлайди?»
Улар менга ҳали ҳам «Татар бор жойда хатар бор» дейишади.
Жамиятнинг қоралаши, бармоқ билан кўрсатишлар, «бу уларнинг қонида бор, улар билан аралашмаслик керак» деган фикрлардан қўрқув оиламизни сир ташувчига айлантирди.
Одамга айбдорлик ҳиссини юклаш ва уялтириш манипуляторнинг асосий қуроли. Ахир у фақатгина шу тариқа одамни далилсиз ноҳақ эканлигига ишонтириши мумкин.
Патриархат жамиятда аёлни эркаклар учун одатий вазият, баъзан эса фахр учун сабаб бўлган ҳолатлар учун қоралашади.
Одамларга тушунарсиз бўлган нарса улар учун автоматик тарзда уятга айланади. Ҳамма учун гапиришни хоҳламайман, лекин мамлакатимизда кўпчилик бошқаларга ўхшамайдиган кишиларни ёмон кўришади ва буни ҳар қанақасига исботлашга ҳаракат қилишади.
«Қизим 23 ёшда ва ҳали ҳам турмуш қурмаган, унинг ёшидаги қариндошлар ва дўстлари эса аллақачон оила қуришган. Бу менга ёқмайди».
Тўлақонли эмаслик ва уят ҳиссида ўйнаш – инсоннинг эркинлиги ва хоҳишларига қарши бош қуролдир. Ахир кимгадир у «нотўғри» эканлигини сингдирсангиз, ўша одам эртами кечми бунга ҳақиқатда ҳам ишонишни ва ўзини ўз фикрлари учун айблашни бошлайди.