Гувоҳномани вақтида алмаштирмаган ҳайдовчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси – Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатларга эга бўлмаган шахс томонидан транспорт воситасининг бошқарилиши бўйича жавобгарликка тортилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай қилиб алмаштириш мумкин?
Биринчи усул: онлайн тарзда
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн тарзда алмаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш ёки шахсий аккаунтга кириш лозим. Кириш ID-карта ёрдамида Ягона идентификация тизими орқали амалга оширилади.
Хизматдан фойдаланишда ID-карта ёки биометрик паспортдаги расмни танлаш, Давлат хизматлари агентлиги ёки ҳудудий ЙҲХХнинг тегишли бўлимида янгилаш таклиф қилинади.
Кейин қурилмангиз ёрдамида янги гувоҳномани имзолайсиз ва тўлов амалга оширасиз. Янги гувоҳномани мустақил равишда исталган тумандаги Давлат хизматлари агентлигидан олиб кетиш мумкин.
Хизмат нархи – 0,7 БҲМ (ҳозирда 238 000 сўм).
Ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизмати билан етказиб бериш нархи – 25 000 сўм.
Янги гувоҳномани олиш муддати:
- ДХАдан олиб кетиладиган бўлса, ариза маъқулланганидан кейин бир иш куни;
- курьер орқали етказиб бериш эса икки иш куни.
- курьер орқали етказиб бериш эса икки иш куни.
Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун аризачи ID-карта ёки биометрик паспортни тақдим этиши лозим. Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни Давлат хизматлари агентлиги ходими ёки почта курьерига бериш керак.
Тўлов квитанциясини гувоҳномани оладиган вақтгача сақлаб қўйиш ёки скриншот қилиб олиш тавсия қилинади.
Иккинчи усул: офлайн тарзда
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлими ёки Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш лозим.
Керакли ҳужжатлар: ID-карта ёки биометрик паспорт, эски гувоҳнома ва талон.
Агар гувоҳномани ушбу усулда алмаштирсангиз, 238 000 сўм миқдоридаги тўловни нақд кўринишда амалга оширишингиз мумкин.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Меҳр кўчаси, 56-уй.
Телефон:
+998 (71) 255-98-04
+998 (71) 293-61-68
+998 (71) 293-61-56
+998 (71) 293-61-68
+998 (71) 293-61-56
Ҳудудингиздаги ЙҲХБ бўлимларининг телефон рақамлари ва манзилларининг тўлиқ рўйхатини бу ерда топишингиз мумкин.
Давлат хизматлари агентликларининг рўйхати эса бу ерда.